Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти мусиқали драма театрига ташриф буюрди
  • 06 Ноябрь 2017

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти мусиқали драма театрига ташриф буюрди

Атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоят мусиқали драма театри ҳам жаҳон андозалари даражасида реконструкция қилинди.

ЎзА хабарига кўра, Президентимиз театр биноси билан танишар экан, ушбу замонавий санъат даргоҳи Шароф Рашидовнинг қутлуғ таваллуд санаси нишонланаётган кунда Жиззах вилояти халқига катта туҳфа бўлганини таъкидлади. 

Мазкур санъат кошонаси фаолиятини вилоятнинг олис туманларида яшовчи одамлар ҳам сезиши керак, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун театр ижодий жамоаси салоҳиятини юксалтириш, унинг фаолиятига янги ижодкорларни жалб қилиш, бугунги замон даражасидаги саҳна асарларини қўйиш устида ишлаш зарур. Шу орқали одамларнинг театрга қизиқишини ошириш, уларнинг маънавиятини тарбиялаш лозим. 

Театрнинг вилоят маънавий-маърифий ҳаётидаги ролини ошириш ҳамда самарали ишлашини ташкил этиш мақсадида 2018 йилга мўлжалланган намунавий дастур тузиш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу дастурда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, улар учун 7 қаватли уй-жой қуриш, актёр ва режиссёрларнинг малакасини ошириш, театрдаги ижодий муҳитни вилоятдаги мусиқа ва санъат мактабларига ҳам ёйиш каби масалалар эътиборга олинади. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn