Япония Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг табригига миннатдорлик билдирди
  • 06 Ноябрь 2017

Япония Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг табригига миннатдорлик билдирди

Япония Бош вазири Синдзо Абэ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табригига самимий миннатдорлик изҳор қилган.

Табрик мактуби 5 ноябрь куни Президентнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган.

"Японияда бўлиб ўтган умумпарламент сайловида қозонилган ғалаба муносабати билан самимий қутлаб, шошилинч табрик йўллаганингиз учун Сизга чин қалбимдан миннатдорлик изҳор этишга рухсат бергайсиз. 

Сайлов мураккаб вазиятда ўтганига қарамасдан, Либерал-демократик партия ғалаба қозонишга муваффақ бўлди ва мен Сиз, Жаноби Олийлари билан ҳамкорликни давом эттиришдан ғоят мамнунман. 

Сиз, Жаноби Олийлари билан Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатларимиз олдида турган халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларни, жумладан, Шимолий Корея муаммосини барқарорлаштириш йўлида бундан кейин ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятидаман. 

Сизнинг табригингиз ва эзгу тилакларингиз учун яна бир бор самимий миннатдорлик изҳор қиламан", – дейилади Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг мактубида.

 

 

 

 

                                                                                                                                               

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn