Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига ҳамдардлик билдирди
  • 01 Ноябрь 2017

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Мактубнинг тўлиқ матни Ташқи ишлар вазирлиги сайтига жойлаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай шаклини қоралаган ва Ўзбекистон ўз томонидан мазкур террористик актни тергов қилишда кўмаклашиш учун барча куч ва воситаларни ишга солишга тайёр эканини маълум қилган. 

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари халқига ҳар томонлама бирдамлик ҳиссини изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини билдирди, барча жароҳат олганларга тез орада соғайиб кетишини тилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn