Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазирини қабул қилди
  • 26 Октябрь 2017

Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди. 

Бу ҳақда ЎзА хабар қилган.

Учрашувда 25 октябрь куни Анқарада бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати холисона баҳоланиб, уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олингани таъкидланди. Мамлакатларимиз ўртасида савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 20 дан зиёд ҳужжатлар имзолангани юқори баҳоланди. 

Мулоқотда мазкур келишувларни амалга ошириш, икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига эътибор қаратилди. Томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn