Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига
  • 14 Май 2014

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Яқинда биз Сиз билан учрашиш шарафига муяссар бўлдик. Муҳим давлат ишлари билан ғоят банд бўлишингизга қарамай Оқчалоқдаги Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши майдонига ташриф буюрганингиз Корея Республикасининг ҳар учала муҳандислик-қурилиш компанияси вакилларида чуқур таассурот қолдирди.

Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши майдонига ташриф буюриб, бизга илтифот кўрсатганингиз, бениҳоя мазмунли суҳбатингиз ва эзгу тилакларингиз учун самимий миннатдорлигимизни изҳор этиб, GS Engineering & Construction Corp. компанияси номидан Сизга мактуб ёзиш менга улкан шараф ва мамнуният бағишлайди. Сизнинг ташаббусингиз билан ташкил этилган байрам концерти бизга олам-олам завқ бағишлади. 

Фурсатдан фойдаланиб, Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишидаги ишларимизга кўрсатаётган доимий ёрдамингиз, юқори даражадаги меҳмондўстлик учун яна бир бор миннатдорлик билдирамиз. 

GS Engineering & Construction Corp. компанияси бош директори сифатида ишонтириб айтаманки, биз Устюрт газ-кимё мажмуаси лойиҳасини сидқидилдан амалга оширамиз, қурилишни вақтида муваффақиятли якунлаймиз ва уни фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасига топширамиз.

Юксак эҳтиром ила,

Бёнгёнг ЛИМ,
GS Engineering & Construction Соrр.
президенти ва бош директори.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn