Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига
  • 07 Май 2014

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!

Сизни Улуғ Ватан урушида қозонилган ўалабанинг 69 йиллиги муносабати билан самимий табриклайман.
Халқларимиз фашизмга қарши елкама-елка қаҳрамонона жанг қилган ва беҳисоб қурбонликлар эвазига ўзларининг ҳаётини, эркинлигини ва муносиб келажагини ҳимоя қилган. Биз миллионлаб қурбонлар хотирасига таъзим қиламиз ва мислсиз жанглардан омон чиқиб, бизни тинчликни асраб-авайлашга, қадрига етишга даъват этган ота-боболаримизнинг жасоратига ҳамиша юксак эҳтиром кўрсатамиз. 
Буюк ўалаба ёди бугун ҳам мамлакатларимиз халқларини бирлаштирмоқда. Биз бу йил 10 йиллигини нишонлайдиган Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома бунинг ёрқин тасдиғидир. Ишончим комилки, Россия ва Ўзбекистон алоқаларининг янада мустаҳкамланиши Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, Ўзбекистонда яшаётган Улуғ Ватан уруши фахрийларига миннатдорлигим ва энг самимий табрикларимни, бутун Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб билдирган эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз.
Эҳтиром ила,


Владимир ПУТИН,         
Россия Федерацияси Президенти

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Оқсаройда қабул Оқсаройда қабул »