Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 01 Апрель 2016
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 01 Апрель 2016
Суббота, 02 Апрель 2016 00:00

Она алласида меҳр мужассам

Алишер Навоий номидаги Наманган вилояти мусиқали драма ва комедия театрида алла ижрочилари кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

Айтиш керакки, алла — оғзаки ижодиётимизнинг ўзига хос тури бўлиб, халқимиз маънавий ҳаётининг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Унинг тарбиядаги аҳамияти беқиёс. Яъни алла мурғак қалбда меҳр-оқибат, инсонпарварлик, ватанпарварлик каби фазилатларни шакллантиради.  

Мамлакатимизда аллани моҳирона куйлаган хонандалар кўп. Уларнинг орасида Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Ҳабиба Охунова ижроси алоҳида ажралиб туради. Ёш санъаткорлар орасида устоз йўлидан бориб, у бошлаган усулни давом эттиришга -астойдил интилаётганлар ҳам талайгина.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методика маркази ташаббуси билан “Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фонди, Республика  “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирнинг биринчи босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Оналарга юксак эҳтиром кўрсатиш, миллий анъана ва урф-одатларимизни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, алла айтиш санъатини чуқур ўргатиш мақсадида уюштирилган ушбу танловнинг ҳал қилувчи босқичида ҳар бир ҳудуддан икки нафардан вакил қатнашди. Улар аллани театрлаштирилган саҳна кўринишлари орқали жонли ижрода куйлашди.

Якунда Наманган вилоятидан Сарвиноз Сотволдиева, навоийлик Хумора Муҳаммадқулова биринчи ўринни эгаллашди. Андижонлик Зиёда Абдиева, -самарқандлик Гўзал Ибрагимова иккинчи, Қорақалпоғистон Республикасидан Гулнур Мамбетназарова, Хоразм вилоятидан Дилбаржон Бектурдиева ва бухоролик Машҳура Раҳматова эса учинчи ўринга муносиб, деб топилди.

ўолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,  «Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Суббота, 02 Апрель 2016 00:00

«Олтин қоида»лар

Ракетка, коптокча ва корт. Ушбу тушунчалар «Туманли Альбион»да асос солинган, бугунги кунга келиб энг оммабоп ва нафосатли спорт турига айланган теннисни англатади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТ

Сизга айтсам, боксчи бўлиш болалигимда хаёлимга ҳам келмаган. Отам спорт билан шуғуллансин, дея Чирчиқ олимпия захиралари коллежининг футбол йўналишига олиб бордилар. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТ
Суббота, 02 Апрель 2016 00:00

Мавжлар оҳанрабоси

Сув — оҳанрабодек мафтункор хилқат. У инсонга жуда яқин,  унинг руҳияти учун зарур бўлган буюк мўъжизадир. Обиҳаёт билан боғлиқ жуда кўп спорт турлари мавжудлигига ҳам сабаб аслида шу. Сузиш, сув полоси, синхрон сузиш, трамплиндан шўнғиш, сув остида хоккей, тўлқинлар узра сёрфинг, рафтинг (тоғ дарёлари ёки сунъий анҳорларда қайиқда сузиш), елканли қайиқда сузиш, каноэда, байдаркада, академик эшкак эшиш, слалом... Эҳ-ҳе, буларни яна узоқ давом эттириш мумкин. Энг асосийси, ҳар бирининг сирли наволари, томчиларда жо бўлган  ажиб сеҳрли мусиқаси бор. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТНИНГ СИРЛИ ОЛАМИ
Сахифа 2, барчаси 2