Ижодкорлар билан учрашув
  • 21 Апрель 2017

Ижодкорлар билан учрашув

Деновда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Адабиёт кунлари” ўтказилди.

Ижодкорлар дастлаб Термиз шаҳридаги бунёдкорлик ишлари ва воҳа марказининг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишдилар. Сўнгра Денов туманида китобхонлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини -ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси, давлатимиз раҳбарининг шу йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори юзасидан режа-лаштирилган тадбирлар хусусида сўз юритишди.

“Адабиёт кунлари” анжуманининг иккинчи куни пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонлар Денов туманидаги Шароф Рашидов ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйишди. Ҳудуддаги 18-умумтаълим мактаби педагогик жамоаси ва тумандаги енгил саноат коллежи ҳамда маҳаллалар фаоллари иштирок этган мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М. Аҳмедов ва бошқалар республикамизни жуда мураккаб ҳамда оғир йилларда бошқарган, мамлакат тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган Шароф -Рашидовнинг ҳаёт йўли ҳамда фаолияти ҳақида маълумотлар беришди. 

Ижодкорлар билан учрашув туманнинг “Фарғона” маданият ва дам олиш марказида давом этди. Қизғин мулоқотлар мутолаа маданиятини янада ошириш ҳақидаги самимий суҳбатларга уланиб кетди. 

“Адабиёт кунлари” анжумани воҳаликларда унутилмас таассурот қолдирди.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn