Эзгулик тарғиботи
  • 11 Апрель 2017

Эзгулик тарғиботи

Пойтахтимиздаги Киночилар уйида Хитой Халқ Республикасининг таниқли кинематографлари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев, “China Film Promotion International” компанияси бош директори Гу Гуоцин икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар барча соҳада изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, кинематография йўналишида биргаликда қисқа метражли, анимацион, ҳужжатли ва -бадиий фильмлар суратга олиш бўйича кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

— Кино санъати дилларни дилларга боғлаб, эзгу ғояларни тарғиб этишда беқиёс кучга эга, — дейди “Инсининьму” кино ва телевидение компанияси раҳбари Су Янь. — Мазкур тадбир орқали дунё кинематографиясининг илғор усуллари, замонавий кино санъатининг бой анъаналари, ютуқ ва тажрибаларини оммалаштириш, соҳага илғор техника ҳамда технологияларни жорий қилиш сингари масалалар бўйича фикр алмашдик. 

Ташриф доирасида меҳмонлар учун Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларига сафар уюштирилиб, тарихий қадамжолар ва маданий ёдгорликлар билан яқиндан танишишди.

Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn