«Ботаника боғи» чорлайди
  • 30 Апрель 2014

«Ботаника боғи» чорлайди

Пойтахтимиздаги “Ботаника боғи”да янги мавсум бошланди.

Мамлакатимиздаги йирик илмий тадқиқот муассасаси ҳисобланган ушбу масканда турли давлатлардан келтирилган, иқлимлаштирилган ўсимликлар генофондини ўрганиш, сақлаш ҳамда мунтазам тўлдириб бориш борасида илмий изланишлар ва тажрибалар амалга оширилади. Айни пайтда қарийб 

68 гектарни эгаллаган ушбу маскан бешта географик минтақага бўлинган. Ҳар бир минтақа ўз иқлимига эга бўлиши таъминланган. 

Ҳозирги кунда мазкур боғда гулли-манзарали ўсимликларнинг мингдан зиёд, дарахт ва буталарнинг эса икки мингга яқин тури, доривор ўсимликларнинг 350, қолаверса, Марказий  Осиё республикалари “Қизил китоби”га киритилган камёб ва эндемик ўсимликларнинг 300 дан зиёд турлари мавжуд. 

Моҳира АДИЗОВА.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn