Номи жаҳонга таралган
  • 26 Июль 2016

Номи жаҳонга таралган

Куёвликдаги кийим-бошимни асраб қўйганман. Тунов куни ўғлим “Буларни қандай кийгансиз, иссиқда куйдириб, совуқда музлатади-ку?!” деб қолди. Дарвоқе, кўйлак нейлон — синтетик матодан тикилган. Бамисли клеёнка. Ҳаво ўтказмайди. Костюм-шим эса кремплиндан. “Ўша пайтларда шуларни топиш ҳам амримаҳол эди-да”, десам, фарзандларим ажабланишади. 

Мана, бу йил қизимни узатаяпман. Тўй тадориги ҳеч қандай муаммосиз кечаяпти. Савдо дўконларимизда исталган буюм бор. Аксарияти ўзимизда ишлаб чиқарилган. Табиий хом ашёдан. Шунданми, анча хотиржаммиз. Хорижда бизнинг маҳсулотларни ёқтириб харид қилишаётганидан мақтаниб ҳам қўямиз.

Қисқаси, тўй қилсак, ўй йўқ. Қолаверса, “Ўзбекистон” деган ном ҳар жабҳада жаранглаб тургани бизни ғурурлантиради. 

Сафар ДЎСТМУРОДОВ,

Ховос туманидаги 

«Файзобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn