Дилларда Ватан мадҳи
  • 21 Июль 2016

Дилларда Ватан мадҳи

Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами арафасида жойларда ушбу санага бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Андижонда ташкил этилган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг вилоят босқичи — шулардан бири. 

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида бўлиб ўтган ушбу ижодий беллашувда бир гуруҳ истеъдод эгалари томонидан истиқлол, она-юрт, тинчлик ҳамда бунёдкорлик мавзуида тақдим этилган қўшиқлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Бунда матн, мусиқа ва ижро уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилди. 

Якунда Асака туманилик Сардорбек Каримов “Эзгулик ўлкаси”, Жалақудуқ туманилик Маъруфжон Матмусаев “Ватан”, Андижон шаҳри вакили Дилфуза Раҳимова эса “Ўзбекистон, ўзбегим!” қўшиқлари билан совринли ўринларга муносиб топилди. Энди улар кўрик-танловнинг республика босқичида ўз истеъдодини намойиш этади.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Истиқлол таронаси Алам билан ўтган тўй »