Зилол сув «рақси» дилларга ором беради
  • 20 Июль 2016

Зилол сув «рақси» дилларга ором беради

Мингбулоқ туманининг Жомашўй шаҳарчасида барпо этилган “Камолот” аҳоли дам олиш марказининг сўлим хиёбони ҳудуд ёшлари учун муносиб туҳфа бўлди.

Анвойи гуллар ва манзарали дарахт кўчатлари билан безатилган масканда келажагимиз эгаларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган. Хусусан, бу ерда қурилган мусиқали фаввора ёзнинг жазирама кунларида ўзига хос мўътадил иқлим ҳосил қилиб, атрофга салқинлик бағишлайди. Махсус қурилма ёрдамида 35 метр баландликка кўтарилаётган зилол сувнинг мусиқа садоларига мос “рақси”дан диллар ором олади.  

— Лойиҳа қиймати 350 миллион сўм бўлган марказ, унинг  кўркам хиёбони ёшларимиз учун чинакам сайилгоҳ, қизғин мулоқот масканига айланди, — дейди  “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши раҳбари Сардорбек ўиёсов. — Йигит-қизлар бўш вақтларини фаввора атрофида ўтказишаяпти.  Ҳар оқшом маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан намойиш этилаётган бадиий дастур уларнинг ҳордиқ соатларига мазмун бағишламоқда.

Туманда мазкур йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилаётир. Жумладан, энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Жомашўй шаҳарчасининг ўзида яна бешта фаввора қурилиши тугалланиши кўзда тутилган.                 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn