Саховатдан кўнгиллар обод
  • 16 Июль 2016

Саховатдан кўнгиллар обод

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида жойларда  “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида эзгуликка йўғрилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Шулардан бири Яккабоғ туманидаги Саховат уйида ташкил этилди. Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш юксак қадрият сифатида эъзозланиши ҳамда кучли ижтимоий сиёсат устуворлиги, нуроний отахону онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиб келинаётганини алоҳида таъкидлаб, Саховат уйида истиқомат қилувчи кексалар, уларга хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимлари, ишчи-хизматчиларни яқинлашиб келаётган улуғ айём — Истиқлолнинг 25 йиллиги билан муборакбод этишди.

Тадбир доирасида Саховат уйига “Нуроний” жамғармаси Марказий кенгаши лойиҳаси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти маблағлари ҳисобидан 35 миллион сўмлик мебель жиҳозлари топширилди. 

Юртнинг улуғ айёми арафасида кўрсатилган меҳр-эътибордан бу ерда истиқомат қилаётган отахону онахонларнинг қалби чексиз ғурур, ифтихорга тўлди. Пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар эса тадбирга ўзгача файз улашди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn