Жилоси тиниқ бўёқлар
  • 15 Июль 2016

Жилоси тиниқ бўёқлар

Оролбўйи минтақаси аҳолиси бино ва хонадонларни пардозлашда Нукус шаҳрида фаолият бошлаган “Байрамова Айгул” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотларини афзал кўришмоқда.

— Ҳозир 150 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига харид қилган ускуналаримиз ёрдамида ойига 20 миллион сўмлик 4 турдаги сувли бўёқлар ишлаб чиқараяпмиз, — дейди тадбиркор Бердақ Жамолов. — Муҳими, ушбу қурилиш материаллари сифати харидорларга манзур бўлаётир. Негаки, улар узоқ вақт ўз ранги ҳамда жилосини йўқотмайди. Бу эса таъмирлаш ишларининг кафолатланишини таъминлайди. Келгусида маҳсулотларимиз турини янада кўпайтиришни -мақсад қилганмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn