Ранглар олами
  • 09 Апрель 2014

Ранглар олами

Фарғона вилояти ўлкашунослик музейида “Рангларга тўла олам” деб номланган кўргазма очилди. Унда уйғониш ва яшариш фасли — баҳор манзаралари акс этган санъат асарлари намойиш қилинмоқда.

Тадбир иштирокчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Шуҳрат Абдумаликовнинг таъкидлашича, кўргазма қатнашчилари асарларида миллий анъаналар билан бирга, Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг тасвирлангани кўпчилик эътиборини тортди. Бу Муҳаммаджон Жўрабоев, Нодиржон Абдуллаев, Роза Жалилова, Владимир Пучковский асарларида янада ёрқинроқ ифода этилган.

Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn