«Лойдан яратилган мўъжизалар»
  • 17 Май 2016

«Лойдан яратилган мўъжизалар»

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Амалий санъат музейида 18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан “Лойдан яратилган мўъжизалар” номли кўргазма ташкил этилди. 

Унда Fиждувон кулоллик мактаби вакилларининг ижодий ишлари намойиш қилинмоқда.

Дилноза Нарзуллаеванинг майда кулоллик буюмлари кўпчиликнинг эътиборини қозониб улгурган. Боиси уларда тарихий анъанавийлик билан бирга, ўзига хос замонавийлик ҳам акс этган. Акмалжон Нарзуллаевнинг асарларини томоша қилган киши эса, бир дам бўлсин, мозийга саёҳат қилади. Айниқса, унинг IX — XI асрларга оид сопол буюмлардан нусха кўчириш усулида тайёрлаган маҳсулотлари АҚШ, Канада музейларида сақланаётир. Улардан айримлари кўргазма доирасида халқимиз эътиборига ҳавола этилаяпти.

Умуман олганда, Fиждувон кулоллик мактаби намуналари ёрқин ранги, табиат, ўсимлик ҳамда қушлар акс эттирилган нақшлари билан ажралиб туради. “Дуғоби коса”, “Нондон”, “Қанддон”, “Шокоса”, “Табақилабигардон” кабиларда шакллар хилмахиллиги билан асар бежиримлиги янада ортган.

Fиждувон кулоллик мактаби давомчиларининг ишлари 150 дан ортиқ халқаро кўргазмаларда ўзининг муносиб эътирофини топган.

Мазкур тадбир халқимизнинг маънавий меросини чуқур англашга, шонли ўтмишимизга оид осориатиқалар орқали ташриф буюрувчиларни, айниқса, ёшларни умуминсоний қадриятларга ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Дилмурод СОДИҚОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn