Ёш операчилар тақдирланди
  • 05 Май 2016

Ёш операчилар тақдирланди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида V республика опера хонандалари танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тегишли вазирлик ҳамда идоралар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, талаба-ёшлар, шунингдек, опера ихлосмандлари қатнашган мазкур тадбирда мамлакатимизда санъат соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ўз самарасини бераётгани таъкидланди. Бинобарин, опера санъати жадал равнақ топаётир. Бунда, айниқса, юртимиз ҳамда хорижий давлатларда ташкил этилаётган ижодий танлов ва фестивалларнинг ўрни беқиёс.

Бу йилги танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган 36 нафар опера хонандаси ўз маҳоратини намойиш қилди. Уларнинг истеъдодини баҳолашда мусиқий асарни теран ҳис этиши, истеъдоди, саҳна маданияти, овоз имкониятларига алоҳида аҳамият қаратилди.

Танлов якунларига кўра, қашқадарёлик Дамир Раҳмонов Гран-при соҳиби бўлди. Тошкентлик Ангелина Аҳмедова, фарғоналик Бирдонахон Маткаримова, қашқадарёлик Хўжаназар Жумаев, наманганлик Султонбек Абдураҳимов турли йўналишлар бўйича биринчи ўринни қўлга киритишди.

Тадбир ғолиб ва совриндорлар, опера санъати ижрочиларининг катта концерт дастури билан якунланди.

 

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn