Маҳорат сабоқлари
  • 22 Апрель 2016

Маҳорат сабоқлари

...Бугун Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залига туташ ям-яшил ҳудуд, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри рўпарасидаги ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейи атрофидаги хиёбон чинакам ижод майдонига айланган.

Зеро, ушбу масканларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн, Тошкент архитектура-қурилиш, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтлари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабалари, рассомлик ва дизайн коллежлари, Бадиий академия тизимидаги таълим масканлари ўқувчилари тасвирий ҳамда амалий санъатнинг турли йўналишларида суратлар чизиш билан банд. 

— Бундай катта тадбирда илк бор иштирок этишим, — дейди Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Меҳрож Сангиров. — Биз ҳафталик доирасида ташкил этилган кўргазмаларни томоша қилдик, маҳорат сабоқларида қатнашдик. Қолаверса, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларида, музейларда бўлдик. 

Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида кўргазма ҳамда маданий-маърифий, илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда. Хусусан, куни кеча Тошкент Фотосуратлар уйида Соғлом она ва бола йилига бағишланган кўргазма очилди. Ундан  Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг кулоллик йўналишидаги 600 дан ортиқ асарлари ўрин олган. 

 Тасвирий санъат байрами доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари томонидан тайёрланган миллий либослар кўриги, уста-ҳунармандлар, мусаввирлар иштирокида маҳорат сабоқлари, “Санъат ва санъатшунослик ёшлар нигоҳида” мавзуида республика ёшлар анжумани ҳам ўтказилди. Ҳафталик давом этмоқда.

 

Мавжуда ХОЛМАТОВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn