Мусаввир нигоҳидаги олам
  • 22 Апрель 2016

Мусаввир нигоҳидаги олам

Урганч Суратлар галереясида Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Собиржон Собировнинг “Мусаввир нигоҳидаги борлиқ” деб номланган шахсий кўргазмаси иш бошлади.

Соғлом она ва бола йилига бағишланган ушбу кўргазмадан рассомнинг портрет, манзара, натюрморт жанрларидаги 50 дан ортиқ асарлари ўрин олган. Ижодкорнинг “Ов”, “Амударё қирғоғи”, “Хива. Эрта тонг”, “Атиргуллар натюрморти”, “Хивадаги тандир” каби асарлари кўргазмага ташриф буюраётганларда, айниқса, алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn