Бухорода дўстлик фестивали
  • 05 Апрель 2014

Бухорода дўстлик фестивали

Бухоро шаҳрида республика Байналмилал маданият маркази ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида дўстлик фестивали ўтказилди. “Ўзбекистон — ягона оила” шиори остида ташкил этилган ушбу тадбирда вилоятда фаолият кўрсатаётган ўндан зиёд миллий-маданий марказлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Ҳар бир миллатнинг урф-одатлари, анъаналари акс этган кўргазмалар, миллий куй-қўшиқлар, миллатлараро тотувлик, тинчлик ва осойишталикни ифодаловчи саҳна чиқишлари иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.
— Мамлакатимизда турли миллат ва элат вакиллари аҳил, тинч-тотув яшаяпти, — дейди вилоят поляк миллий-маданий маркази фаолларидан бири Н. Зелиновская. — Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик тамойиллари ҳукм сурмоқда. Ҳар бир миллат тили, урф-одатлари, анъаналарини асраб-авайлаш, бойитиш учун шарт-шароитлар яратилган. Байрамларимиз бир-биримизсиз ўтмайди. Шуни ўйлаганимда, Ўзбекистон барчамиз учун чинакамига ягона оила эканидан кўнглимда фахр туйғусини ҳис этаман.Дўстлик, аҳиллик, меҳр-оқибат байрамига айланган мазкур фестиваль  якунида давлат ва жамоат ишларида фаол турли миллат вакиллари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.


Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn