Ёш ижодкорлар кўргазмаси
  • 11 Март 2016

Ёш ижодкорлар кўргазмаси

Навоийда тасвирий ва амалий санъат йўналишида ижод қилаётган ёшларнинг кўргазмаси ўтказилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими ҳамда “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда истеъдодли йигит-қизларнинг она-Ватанга муҳаббати акс этиб турган тасвирий ҳамда амалий санъат асарлари намойиш қилинди.

 Хусусан, ёш мусаввир Р. Райимованинг табиат манзаралари, юртимизнинг гўзал гўшалари ва тарихий обидаларига бағишланган асарлари кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси З. Юсупованинг зар иплар воситасида ифодаланган “Соғлом она ва бола” номли ижодий иши ҳам ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир доирасида вилоятдаги таниқли рассомлар иштирокида маҳорат сабоқлари ҳам ташкил этилди. Якунда иқтидорли ўқувчилар ташкилотларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Азамат ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Шарқ оҳанглари Халқимиз ардоғидаги айём »