Буюк тафаккур соҳиблари
  • 05 Март 2016

Буюк тафаккур соҳиблари

Ўзбекистон давлат санъат музейида буюк мутафаккирлар — Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳамда ижодига бағишланган кўргазма давом этмоқда.

Мумтоз адабиётимизнинг икки йирик вакили ҳаёти, улар яшаб ижод қилган адабий муҳит, тарихий давр тасвирланган ушбу намойишда музей захирасида сақланаётган экспонатларга кенг ўрин ажратилган. Чунончи, бу борада бобокалонларимизнинг турли соҳалардаги изланишлари, фалсафий қарашлари, болалиги, издошлари ҳақида ишончли манбаларга мурожаат қилинди. Жумладан, “Навоий Самарқандда” портретида алломанинг беғубор болалиги ёрқин рангларда тасвирланган бўлса, “Лисон ут-тайр” деб номланган суратда улуғ шоирнинг фалсафий қарашлари рассом Жалол Усмонов томонидан ўзига хос истеъдод билан талқин этилган. Саъдулла Абдуллаевнинг “Фарғона ушшоғи” асари  эса бобурийлар даври ҳақида тасаввур уйғотади.
Шунингдек, рассом М. Кагаровнинг “Сабзавотлар”, “Қайрағочлар соясида” асарлари ҳам эътиборга моликдир. Негаки, мазкур суратларда Навоий ва Бобур яшаган даврнинг оддий одамлари, уларнинг турмуш тарзи ўзгача тасвирланган.

Жаҳонгир ТЕМИРХЎЖАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn