Уларда бобокалонимизнинг улкан маънавий мероси, фаолияти хусусида адабиётшунос олимлар, профессор-ўқитувчиларнинг чиқишлари юртдошларимиз, айниқса, ёшларда катта қизиқиш уйғотаётир. Зеро, Алишер Навоий асарлари ибрат кўзгуси бўлиб, уни ўқиш ва ўрганиш, тарғиб этиш ҳар томонлама фойдалидир.
Шу маънода, Навоий таваллуди арафасида Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Хамса” ҳайратлари”, деб номланган янги китоби нашр этилиши шеърият мухлислари учун муносиб туҳфа бўлди.
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан чоп қилинган мазкур китоб Алишер Навоий ижодини ўрганиш, бугунги замон ўқувчисини яқиндан таништириш йўлидаги ўзига хос изланиш натижасидир.
Расулжон НАФАСОВ.