Аждодлар эъзози
  • 10 Февраль 2016

Аждодлар эъзози

Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилган “Назм ва наво” кечасида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси, уларнинг халқимиз маданияти ҳамда давлатчилик тарихида тутган ўрни ҳақида сўз юритилди.

Зотан, улуғ мутафаккирлар асарлари ёшларимиз камолотида алоҳида аҳамиятга эга.
Мусиқа, шеърият ва нафосат кечасида Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизлари Эркин Рўзиматов, Маҳмуд Тожибоев, Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Муножат Йўлчиева, Замира Суюнова ва бошқалар томонидан буюк шоирлар ғазаллари асосида қўшиқлар ижро этилди.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

* * *

Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этилди.
Унда устоз — шогирд рассомлар — Камолиддин Мирзаев ва Комил Омоновнинг олтмишдан ортиқ миниатюралари намойиш қилинмоқда. Айниқса,  “Бобур Мирзо”, “Донишмандлар суҳбати”, “Навоий”, “Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий”, “Эзгулик”, “Илм”, “Сайр” сингари асарлар томошабинларда катта қизиқиш уйғотаяпти.

Моҳира АДИЗОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Бебаҳо хазина «Хамса» ҳайратлари »