Номоддий маданий мерос халқимизнинг бебаҳо бойлигидир
  • 15 Декабрь 2015

Номоддий маданий мерос халқимизнинг бебаҳо бойлигидир

Ўзбекистон мустақил тараққиёт йилларида тарихан қисқа даврни босиб ўтган бўлса-да, халқимиз ўтмиши жуда узоқ асрларга бориб тақалади.

Буни аждодларимизнинг маданий мероси мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда ана шу бебаҳо бойликни чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва асраб-авайлашга давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, истиқлол шарофати билан Шашмақом, Катта ашула, Бойсун маданий муҳити, Аския, Наврўз инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатидан жой олди. Қувонарлиси, мазкур йўналишдаги эзгу саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, яқин истиқболда дорбозлик ҳамда халқимизнинг миллий таоми — палов пишириш санъатини ушбу рўйхатга киритиш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилаяпти.
Жиззах давлат педагогика институтида Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази томонидан “Номоддий маданий мерос намуналари муҳофазаси” мавзуида ўтказилган республика ўқув-семинарида ана шу хусусида сўз юритилди. Тадбирда номоддий маданий меросни муҳофаза қилишнинг асосий мақсад ва вазифалари, бунга эришишда маҳалланинг роли, Зомин ўланчилик мактабининг ўзига хос хусусиятлари каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Якунда муҳокама этилган масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди. Жиззах фольклор-этнографик жамоаларининг чиқиши эса тадбирга янада файз киритди.

Қ. ТОЖИЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Юз томлик тўплам Умрбоқий хазина »