Мақом ижрочилари сараланди
  • 10 Ноябрь 2015

Мақом ижрочилари сараланди

Андижонда ёш мақом ижрочилари республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танловда туман ҳамда шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 38 нафар ёш хонанда ва созанда ўз маҳоратини намойиш қилди. Ҳайъат аъзолари уларни баҳолашда ижро маҳорати, репертуар савияси билан бир қаторда, саҳна маданиятига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.
Якунда хонандалар ўртасида Адолатхон Исмоилова, Рухшона Қўзиева, Зулхумор Халилова, Аброр Исоқов, Ихтиёр Муҳаммедов, созандалар ўртасида эса Саидакмал Нўъмонов, Дониёр Ўринбоев муваффақият қозонди. Энди улар танловнинг мамлакат босқичида  иштирок этади.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn