Қўғирчоқлар намойиши
  • 17 Сентябрь 2015

Қўғирчоқлар намойиши

Пойтахтимиздаги Тасвирий санъат галереясида Япония қўғирчоқлари кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси қошидаги Халқаро маданият карвонсаройи ва Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда дипломатик корпус вакиллари, санъатшунослар қатнашди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари кўплаб соҳалар қатори маданият ва санъат йўналишида ҳам изчил ривожланиб бораяпти. Бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.
Кўргазма 70 та экспонатни ўз ичига олади. Улар орқали япон халқи замонавий қўғирчоқларининг ўзига хос жиҳатлари билан танишиш мумкин.
Кўргазма шу йилнинг 3 октябрига қадар давом этади.


Кумушбиби ЭРМАМАТОВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « «Атлас байрами» Бўш вақт мароқли ўтади »