Театрда янги мавсум
  • 08 Сентябрь 2015

Театрда янги мавсум

Ўзбек Миллий академик драма театри ўзининг 101-мавсумини халқимизнинг севимли асарларидан бири бўлган “Ўтган кунлар” спектакли намойиши билан бошлади.

Мавсум очилишига бағишланган тадбирда таъкидланганидек, мазкур маънавият маскани мамлакатимизда театр санъатини янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда. Айниқса, замондошларимиз ҳаёти акс эттирилган “Қуёшни сен уйғотасан”, “Омад биз томонда”, “Аёлғу” каби саҳна асарлари ёшларимизни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда алоҳида аҳамият касб этаяпти.
Марат Азимов саҳналаштирган “Ўтган кунлар” асари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn