Шу мақсадда Самарқанд давлат чет тиллар институтидан 200 нафарга яқин ўқитувчи ҳамда талабалар танлов асосида сараланиб, улар учун махсус семинар-тренинглар ўтказилаяпти.
— Таржимонларни танлашда уларнинг юртимиз ўтмиши, Самарқанддаги қадимий обида ва зиёратгоҳлар ҳақида нечоғли билимга эга эканлигига алоҳида эътибор қаратилди, — дейди Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Ғанишер Раҳимов. — Семинарларда иштирокчиларга интерфаол усулда ахборот-коммуникация воситалари ҳамда кўргазмали қуроллардан фойдаланилган ҳолда мамлакатимиз салоҳияти ва сайёҳлик имкониятлари хусусида маълумотлар берилмоқда.
Машғулотларга “Ўзбектуризм” минтақавий филиали ҳамда Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ва унинг қошида ташкил этилган экскурсоводлар тайёрлаш маркази мутахассислари ҳам жалб қилинган.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.