«Меҳр қолур, муҳаббат қолур...»
  • 19 Август 2015

«Меҳр қолур, муҳаббат қолур...»

Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида санъатшунос ва фоторассом Нодир Норматовнинг Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган “Меҳр қолур, муҳаббат қолур...” номли кўргазмаси очилди.

Ижодкор асарларида бугунги кун одамлари акс этган. Улар юртимизнинг турли гўшаларида истиқомат қилишади, аммо барча қаҳрамонларни шу азиз Ватанимизга бўлган юксак садоқат, бир-бирига бўлган меҳр-оқибат, бошқача айтганда, ўзбекона самимийлик бирлаштириб туради.
Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг эзгу фазилатларидандир. Тақдим этилган расмларда ҳам қадри баланд отахон ва онахонларимиз сиймоси ифодаланган. Суратларга боқиб, уларнинг юзларида инсониятга ҳамиша ҳамроҳ бўлган меҳр-муҳаббат, яхшилик туйғуларининг балқиб турганига гувоҳ бўласиз.
Тадбирда, шунингдек,Н. Норматов сценарийси асосида суратга олинган “Чингиз Аҳмаров” ҳужжатли фильми намойиш этилди. 

Д. МУРОДОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn