Қалб қувончи
  • 19 Август 2015

Қалб қувончи

Сирдарё вилояти расмлар галереясида ёш мусаввирлар Шоҳсанам Бойчибоева, Вилоятхон Бозорова ва Моҳинахон Раимованинг “Қалбим қувончи — она Ватан” деб номланган кўргазмаси ташкил этилди.

Мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишлаб, “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда ёш ижодкорларнинг рангтасвир ва амалий санъат намуналари намойиш этилди. Уларда юртимиздаги ободлик, фаровонлик, ёшлик завқи ҳамда Ватан манзаралари ўз аксини топган.
— Вилоятимизда ижодкор ёшлар кўп, — дейди Сирдарё вилояти бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси, “Дўстлик” ордени соҳиби Анорқул Бойбеков. — Бу умумтаълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда мусиқа ва санъат мактабларида иқтидорли ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар самарасидир.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn