Ноёб топилмалар намойиши
  • 08 Август 2015

Ноёб топилмалар намойиши

Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида “Қадимий Чоч маданий мероси” деб номланган кўргазма очилди.

Унда археолог олимлар томонидан Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги Қоршовултепа ҳамда Оққўрғон туманидаги Қонқа ёдгорлик мажмуаларидаги экспедициялар чоғида топилган қадимий ашёлар — бадиий безаклар, тангалар, уй-рўзғор буюмлари, сопол идишлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Кўргазма доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида мутахассислар қадимий ёдгорлик мажмуалари, у ерда олиб борилаётган илмий изланишлар хусусида атрофлича сўз юритишди.

Кумушбиби ЭРМАМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ватанга муҳаббат тараннуми Она диёр мадҳи »