«The Sekai Nippo» газетаси кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд ҳақида
  • 05 Август 2015

«The Sekai Nippo» газетаси кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд ҳақида

Яқинда Японияда нашр этиладиган “The Sekai Nippo” газетасида “Самарқанд: Шоҳи Зинда мажмуининг гўзаллиги ва улуғворлиги” сарлавҳали мақола чоп этилди. У мазкур газетанинг мухбири Сусуми Фужихаши қаламига мансуб.

Мақолада шоирлар томонидан “Шарқ марвариди” дея таърифланган Самарқанд кўҳна тарихга эга эканлиги ҳақида ёзилади. Буюк Амир Темур бошқаруви даврида шаҳар илм-фан ва маданият марказига айлангани ҳолда шитоб билан ривожлангани япон ўқувчиларининг эътиборига ҳавола қилинган.
“Афросиёб шаҳарчасидан унча узоқ бўлмаган масофада Самарқанднинг ажиб ва бетакрор меъморий ёдгорликларидан бири — Шоҳи Зинда мажмуаси жойлашган, — деб ёзади муаллиф. — Унда мовий рангда товланиб турадиган мақбаралар кетма-кет жойлашган. Шоҳи Зинда кўҳна Самарқанднинг гўзаллиги ва маҳобати билан кишини ҳайратга соладиган меъморий ёдгорлигидир”.  
Муаллиф ўз мақоласида Шоҳи Зинда ансамбли нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки машҳур зотларнинг абадий оромгоҳи эканлиги ҳақида атрофлича тўхталган.

«Жаҳон» АА.
Токио

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn