Болаларга аталган томошалар
  • 01 Август 2015

Болаларга аталган томошалар

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун юртимиздаги маданият ва истироҳат боғлари, маданият марказларида турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги олдидан “Ўзбекцирк” республика бирлашмаси томонидан жойларда уюштирилаётган кўчма цирк томошалари ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Айни кунларда бирлашма томонидан тўрт гуруҳдан иборат кўчма цирк мамлакатимиз ҳудудларида махсус дастурларини намойиш этаяпти. Чунончи, “Европа-плюс” кўчма цирки Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида томошалар уюштираётган бўлса, ҳайвон ўргатувчилар пойтахтимизнинг Чилонзор, Яшнобод туманларида аҳолининг кўнгилли дам олишларига ҳисса қўшаётир. Бир неча кун давомида Жиззах вилоятида сафарда бўлган “Жайхун” эса айни пайтда фаолиятини Қарши шаҳрига кўчирди.
Бундай тадбирлар янги ўқув йили бошлангунга қадар давом этади.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn