Маҳорат сабоқлари
  • 23 Июль 2015

Маҳорат сабоқлари

Бухоро шаҳрида “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда Швейцария ҳамкорлик бюроси томонидан республика театрлари ижодий фаолиятига кўмаклашиш мақсадида маҳорат сабоқлари ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда республикамизнинг саккиз вилоятидан ёш режиссёр, рассом ва актёрлар иштирок этишаяпти.
— Лойиҳа учун айнан Бухоро танлангани бежиз эмас, — дейди режиссёр Авлиёқули Хўжақулов. — Чунки бу қадимий заминда миллий театр санъати азалдан ривожланган. Айни пайтда ёш санъаткорлар билан театр санъатига оид ўн бир йўналиш бўйича маҳорат сабоқларини ўтказаяпмиз. Улар саҳна нутқи, актёрлик маҳорати, мусиқа, рақс, нутқ маданияти каби қатор йўналишларда билимларини мустаҳкамлашаяпти. Мақсадимиз ёш ижодкорларга миллий мусиқали театр анъаналарини ўргатишдир.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn