«Остонадан бошланар Ватан!»
  • 23 Июль 2015

«Остонадан бошланар Ватан!»

Мингбулоқ туманида шу шиор остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда ташаббускор, фаол йигит-қизлар қатнашди.

Фестиваль доирасида таниқли ёзувчи ва шоирлар, театр ҳамда кино актёрларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари билан “Юрт тинчлиги — олий неъмат” мавзуида давра суҳбати, “Буюк юрт келажаги — ёшлар қўлида” мавзуида учрашув бўлиб ўтди. “Ҳунармандчилик маҳсулотлари қадриятларимиз намунаси” деб номланган кўргазмада эса вилоятдаги ёш ҳунармандлар ишлари намойиш этилди.
Тадбир давомида уюштирилган шахмат, теннис сингари спорт мусобақаларида каттаю кичик қатнашди. Иштирокчилар фольклор дасталари, шунингдек, ижрочи ёшларнинг мусиқий чиқишларидан  ҳам баҳраманд бўлишди.


Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn