Оҳангларда юрт тараннуми
  • 22 Июль 2015

Оҳангларда юрт тараннуми

Нукусда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Истиқлол йилларида ёшларимизнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни мусиқа санъати воситасида она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, умрбоқий қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг ҳам ўз ўрни бор.
Оролбўйи ҳудудида камол топаётган ёшлар ушбу танловнинг жорий йилги босқичида ҳам истиқлол, юртга муҳаббат ва садоқатни тараннум этувчи қўшиқлари билан қатнашди. Ҳайъат қарорига кўра, Нукус маданият ва санъат коллежи ўқувчиси Гулмира Султанмуратова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ўрин Ақилбек Пиёзов ҳамда Турдимурат Тлеумуратовга насиб қилди.
* * *
Шунингдек, “Туркистон” саройида ўтказилган ижодий кўрикнинг Тошкент шаҳар босқичида 41 нафар иштирокчи ўз истеъдод ва маҳоратини намойиш этди. Якунда Фазилат Аҳмедова ижросидаги “Ўзбекистоним”, Давронхўжа Сулаймонов ҳамда Ширин Музаффарованинг “Лолазорим” қўшиқлари Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси тизимида биринчи ўринга муносиб топилди.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn