Маданият маркази аҳоли хизматида
  • 22 Июль 2015

Маданият маркази аҳоли хизматида

Қўшкўпир туманидаги Оқдарбанд қишлоғида қурилиб, фойдаланишга топширилган маданият ва аҳоли дам олиш маркази қишлоқ аҳли учун чинакам туҳфа бўлди. Бунёдкорлик ҳамда марказни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларига 462 миллион сўм йўналтирилди.

Эндиликда марказ нафақат Оқдарбанд, балки ён-атрофдаги Ших, Хосиён ва Ўртаёп қишлоқлари аҳолисига ҳам хизмат кўрсатади. Айни пайтда бу ерда рубоб, доира, рақс, бичиш-тикиш, шахмат-шашка, инглиз тили ҳамда фотостудия сингари ўнга яқин тўгараклар ишлаб турибди.

Ойбек РАҲИМОВ.
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn