Иқтидор ва маҳорат намойиши
  • 14 Июль 2015

Иқтидор ва маҳорат намойиши

Ўзбекистон давлат консерваториясида “Ниҳол” мукофоти танловининг мамлакат босқичи якунига етди. Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда истеъдодли ўғил-қизларни излаб топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорини юзага чиқариш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. “Ниҳол” мукофоти ҳам ана шу эзгу ишларнинг рўёбига хизмат қилмоқда.

Тўрт кун давом этган республика саралаш босқичида финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган номзодлар иштирок этди. Куйланган дилтортар куй-қўшиқлар, жозибали рақслар ёшларимизнинг миллий санъатимиз анъаналарини пухта эгаллаганидан далолат беради, албатта. Бу эса юртимизда санъат ва маданият соҳасини равнақ топтириш йўлида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларнинг ҳаётий ифодасидир, десак, муболаға бўлмайди.
— Мамлакатимизда миллий санъат турларини, шунингдек, опера санъатини ҳар томонлама ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётир, — дейди Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри хонандаси Феруза Юсупова. — Танловда жаҳонга машҳур опералардан намуналар ижро этдим. Албатта, бундай катта саҳнада қўшиқ куйлаш менга шараф ва ифтихор бағишлайди.
“Ниҳол” мукофотининг 2015 йилги совриндорларини тақдирлаш ва улар иштирокидаги Гала-концерт Мустақиллик байрами арафасида “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

Дилмурод СОДИҚОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn