«Созлар навоси»
  • 01 Июль 2015

«Созлар навоси»

Навоий шаҳрида “Созлар навоси” халқ чолғулари ижрочилари республика кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

Унда мусиқа ва санъат йўналишидаги мактаб ҳамда коллеж  ўқувчилари, ҳаваскорлар ўз иқтидорларини синовдан ўтказдилар.
Ушбу анъанавий тадбир ёшларнинг ижрочилик маҳоратини ошириш, халқ чолғучилик санъатини оммалаштириш, ҳудудлараро маданий ҳамкорликни кучайтириш каби мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Танлов якунида халқ чолғулари йўналиши бўйича Кармана туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази уйи доирачилар гуруҳи биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Кумушбиби Дониёрова, Сардор Нишоновнинг дутор ва рубобдаги ижросини ҳам кўпчилик эътироф қилди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ижодий парвоз Иқтидор ва рағбат »