Ижодий парвоз
  • 01 Июль 2015

Ижодий парвоз

Пойтахтимиздаги Халқаро маданият карвонсаройида “Ижодий парвоз” номли кўргазма ташкил этилди.

Унда ёш мусаввир, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти магистранти Севара Қосимованинг ижодий ишлари намойиш этилмоқда.  Мўйқалам устасининг юртимизнинг бетакрор табиати, халқимизнинг ноёб қадриятлари акс эттирилган бир қанча асарлари санъат ихлосмандларига яхши таниш. Кўргазма экспозициясидан ўрин олган “Бувимнинг портрети”,  “Олтин куз”, “Маҳалла”, “Оқшом”,  “Тошкентда қиш” сингари асарлари ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Кумушбиби ЭРМАМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn