«Фахрийлар куйлаганда»
  • 24 Июнь 2015

«Фахрийлар куйлаганда»

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги маданият ва истироҳат боғида “Фахрийлар куйлаганда” деб номланган бадиий кеча бўлиб ўтди.

Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда вилоятда маданият соҳасида узоқ йиллар фаолият олиб борган фахрийлар мумтоз қўшиқ ижрочилиги бўйича ўз истеъдодларини намоён қилдилар.  Шунингдек, унинг доирасида ёшлар ҳам устоз санъаткорлар қўшиқларидан намуналар ижро этишди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, эртамиз эгаларининг мумтоз санъатга бўлган қизиқишини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашдир.

Аброр МЕЛИБОЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn