Рақс сеҳри
  • 24 Июнь 2015

Рақс сеҳри

Ўзбекистон давлат консерваториясида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган “Рақс сеҳри” республика фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Рақс санъатини ривожлантириш, янги истеъдодларни кашф қилиш, хорижий мамлакатлар билан маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадига қаратилган ушбу фестивалда ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 70 нафар иштирокчи ўз иқтидорини намойиш этди.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, бир қанча йўналиш бўйича ғолиблар номи эълон қилинди ҳамда уларга ташкилотчиларнинг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Она юрт тараннуми «Фахрийлар куйлаганда» »