Она юрт тараннуми
  • 24 Июнь 2015

Она юрт тараннуми

Пойтахтимизда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг Халқ таълими  вазирлиги тизимидаги мусиқа мактаблари ўртасида республика босқичи бўлиб ўтди.

Маълумки, ушбу танлов йигит-қизлар маънавиятини юксалтириш, уларни она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жонажон Ўзбекистонимизни тараннум этувчи мусиқий асарлар яратишга хизмат қилмоқда.
Тадбир иштирокчиларини баҳолашда ижрочилик маҳорати, қўшиқлар матни ва мусиқаси ҳамда саҳна маданияти каби жиҳатларга эътибор қаратилди. ўолиб ўқувчи ва ўқитувчилар жамоалари ҳамда яккахон ижрочилар Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтадиган танловнинг якуний босқичида қатнашади.

Абдували ҚУРБОНОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Меҳр ва бахт манзараси Рақс сеҳри »