Болажонларга аталган қўшиқлар
  • 13 Июнь 2015

Болажонларга аталган қўшиқлар

Пойтахтимизда болалар қўшиқлари, шеър ва куйларини яратиш бўйича ўтказилган республика ижодий танлови ғолиблари аниқланди.
Унга кўра, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Оромгоҳ” шеъри “Энг яхши болалар оромгоҳи мадҳияси” деб эътироф этилди. Шоира Кавсар Турдиеванинг “Она Ватан” ҳамда “Тинчликни сақлар болалар” шеърлари иккинчи ва учинчи ўринга муносиб топилди. Шунингдек, “Марш қўшиғи”, “Сараланган қўшиқлар” ҳамда “Фаол иштироки учун” номинациялари  бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди.
Сараланган шеър ва қўшиқлар тўплами диск шаклида кўпайтирилиб, республикамизда фаолият юритаётган барча шаҳардан ташқари ва кундузги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига тарқатилади. 

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn