Ёғочдан санъат асари
  • 22 Май 2015

Ёғочдан санъат асари

Юқори Чирчиқ туманилик Зоир Зоҳидов ёш бўлишига қарамай, ҳунари орқасидан қатор хорижий мамлакатларда ташкил этилган халқаро фестивалларда ўзбек миллий ҳунармандчилиги маҳсулотларини муваффақиятли намойиш қилди.

Энг муҳими, ёғочдан санъат асари даражасига етказиб ишлаган буюмлари нуфузли танловларда юксак эътироф этилди. — Чет элда миллий ҳунармандчилик маҳсулотларимизнинг ихлосмандлари жуда кўп, — дейди Зоир Зоҳидов. — Улар миниатюра тасвирлари туширилган ва сирланган сувенирлар, айниқса, ёғоч лаган ва мутолаа лавҳларимизга кўпроқ қизиқиш билдиришмоқда.
Ижодкор мўъжазгина устахонасига ҳам эга. Бу ерда у касб-ҳунар коллежларини битирган 7 нафар йигитни ёнига олган. Ёшлар айни пайтда хорижлик буюртмачилар талабига биноан, 20 миллион сўмлик ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлашга киришишган.


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn