Истеъдод эгалари сараланди
  • 11 Май 2015

Истеъдод эгалари сараланди

Қарши шаҳрида тасвирий ва амалий санъат фестивалининг вилоят босқичи якунланди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ёш рассомлар ва амалий санъат усталари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирга Қарши давлат университети талабалари, Қарши санъат, маданият ҳамда туризм, педагогика коллежлари, шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари таклиф этилди.

Унда санъатнинг рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, либос дизайни каби йўналишларига оид 60 дан ортиқ ижодий ишлар кўргазмаси ташкил қилинди. Эътиборлиси, мазкур йўналишлар бўйича тақдим этилган санъат асарлари ўзига хослиги, бетакрорлиги, ранглар жозибаси билан иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Асосийси, фестиваль доирасидаги тадбирларнинг табиат қўйнида, очиқ осмон остида ташкил этилгани барчага ўзгача кайфият бағишлади.  Тадбир якунида бешта йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар номи аниқланиб, уларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Эзгулик ифодаси Яхшилик — умр мезони »