Баҳор неъматлари
  • 18 Апрель 2015

Баҳор неъматлари

Ўзбекистон давлат табиат музейида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Баҳор неъматлари” номли кўргазма уюштирилди. Унда юртимизда ўсувчи ўсимликлар, уларнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида кенг маълумот берилди.

Шунингдек, табиат неъматларидан бесамар фойдаланиш, ер, сув ресурсларини ифлослантиришнинг зарарли оқибатлари ҳам турли кўргазмали воситалар орқали намойиш этилди.
Тадбирда шифобахш ўсимликлардан намуналар, табиат манзаралари акс эттирилган фотосуратлар ҳам қатнашчилар эътиборига ҳавола қилинди. Ёши улуғ онахонлар эса баҳорий кўкатлар, улардан тайёрланувчи таомларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида ёшларга атрофлича тушунча бердилар.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистон давлат табиат музейида 350 мингдан ортиқ экспонат сақланмоқда. 

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn