Дўстлик фестивали
  • 17 Апрель 2015

Дўстлик фестивали

Андижонда “Ўзбекистон — умумий уйимиз” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди. Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги олдидан ташкил этилган ушбу тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ижтимоий барқарорлик ва тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фестиваль доирасида таълим муассасалари ўқувчилари, ижодкор ёшларнинг миллатлараро дўстлик, турли миллат вакилларининг Ватанимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси акс этган тасвирий санъат асарлари, миллий таомлар, либослар, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари намойиш қилинди.
Миллий маданият марказлари қошида ташкил этилган халқ ансамбллари ва ҳаваскорлик жамоалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳам барчага  манзур бўлди.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn